Ойнур

Ўсмир болакайнинг ойдек суянчиғи, болалик хотиралари қатидаги қадрдони-геолог қиз Ойнур ўтган кунлари тасвирланмиш ушбу китобда замона носозликлари, нопок кимсаларнинг қилмиши рўй-рост қаламга олинади. Одамлар бир умр ёлғонлар ичида яшаб, унинг нағмаларига овуниб, суяниб яшаши-фожиа. Гул умрнинг ёлғонлари ичида соврилиб, олчоқлар қўлида эрмакка айланиши эса икки карра азоб. Атрофидагиларга ойдек нур таратиб, тафти билан ёнидагиларни иситишга - сўзламақ, исён қилмақ, курашмоққа урдаган Ойнурнинг қисмати шундай кечди. Илми билан кўкка парвоз қилди-ю, жоҳилларнинг силтаб-юлқилашидан кулдек тўзғиди. Саҳро бағрида илм, нажот излади-ю, охири топгани хўрлик, изтироб, беадоқ ёлғон ва ўлим бўлди. "Оврўпача кийинган, кийинганда ҳам охирги урфда (модада) кийинган бу қиз бизникига келганда ертўламиз ёришиб кетарди... Мен ғариб яшаганимиздан уялардим. Онамнинг ҳам юз-кўзида шу ифода кезарди. Ойнур илк танишганларида ўзларининг асл қиёфаларини яширадаган кишилар туридан эмасди. Билъсак, табиатан қандай бўлса, ўзини шундай тутарди" дея алқанган қизгинанинг ёлғончи-муттаҳамлар сабаб бевақт ерпарчин бўлиши асарни нуқтама-нуқта, ҳеч бир сатрини қолдирмай ўқишга чорлайверади. Муаллифнинг тахир хотиралари орасидан сизиб чиққан саирлар фикр-ёдингизни банл этиши, ўйга толдириши, қаҳрамонлар қисматига шерик бўлишга ундаши аниқ. "Ойнур" бир қизнинггина қисмати, ёзуғи, дарди эмас, балки миллат, жамият, халқ кўргилиги-фожиасидир.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ойнур

  • Кўрилган: 293
  • Нашриёт: АКАДЕМНАШР
  • Маҳсулот коди: Oynur
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Эврил Турон
  • ISBN: 978-9943-6502-8-2
  • Бетлар сони: 208
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 30000 сум
  • Солиқсиз: 30000 сум

Ойнур, Oynur, Evril Turon, Эврил Турон